USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ван И Тошкентга келди

60 марта

Ван И Тошкентга келди

Кеча, 20 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.


Қайд этилишича, Саидов хитойлик мавқедошини Тошкентдаги яқинда қуриб битказилган Ислом цивилизацияси марказига олиб борган.


“Ван И жаноблари билан кўришишдан мамнунмиз. Биргаликда минтақамизнинг бой илмий мероси, чуқур илдиз отган маданий анъаналаримиз ва буюк мутафаккирлар асраб-авайлаш ҳамда тарғиб этишга бўлган умумий садоқатимиз рамзи – Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдик”, дейди Бахтиёр Саидов.


Бугун, 21 ноябрь куни эса Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги Стратегик мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бошланди. Кун тартибида сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни кучайтириш каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: