USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қийин аҳволга тушганлар учун кредит тўлашда енгилликлар берилади

640 марта

Қийин аҳволга тушганлар учун кредит тўлашда енгилликлар берилади

Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 9 октябрдаги 25/1-сон қарори билан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга тегишлича қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, банклар молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга оширишга қийналаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиши ва ушбу тартибни банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт.
Мазкур тартиб камида қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши лозим:

  • кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) турлари (масалан, кредит тўловлари муддатини узайтириш, кредит фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш, кредит тўловларини кечиктирганлик учун жарима ва пенялар миқдорини камайтириш ва бошқалар);
  • кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга (реструктуризацияга) асос бўладиган молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятлар ҳамда форс-мажор ҳолатлар рўйхати;
  • истеъмолчининг аризаларини қабул қилиш, рўйхатга олиш тартиби ҳамда аризага илова қилинадиган зарур ҳужжатларнинг рўйхати;
  • истеъмолчининг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари;
  • қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш мезонлари;
  • ариза бўйича банк томонидан қабул қилинган қарор ҳақида истеъмолчига хабар бериш тартиби ва муддати;
  • ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси ҳамда унинг иловаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби;
  • аризани қанотлантиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш тартиби.

Изоҳ қолдириш

    • Мадëр 22 Noyabr 2025 13:24
      Тугри фоизлар баланд яна бир кун кечикса 10 фоиз миндиради. Микромолия кредити яхши эмас экан. Олманглар

Мавзуга алоқадор: