USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда энди уйда таълим оладиган ўқувчиларга дарс берувчи педагогларга йўл пули тўланади

194 марта

Ўзбекистонда энди уйда таълим оладиган ўқувчиларга дарс берувчи педагогларга йўл пули тўланади

Ўзбекистонда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланиши белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.


Қайд этилишича, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун ўқитувчиларга БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.

Бунинг учун тегишли ўқувчининг яшаш жойи мактабдан камида 1,5 км узоқликда бўлиши лозим. Ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиқиб, уйда таълим олаётганларнинг ўқув режасидаги соатлар миқдорига мутаносиб тўланади.

Шу билан бирга, давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамширалари вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқлар ўриндошлик асосида расмийлаштирилиши белгиланди.

Бунда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда, бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда иш ҳақи тўланади. Шундай ҳолатда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Келаси йил 1 март санасидан табиатга зарар етказганларга компенсация бўйича имтиёзлар бекор қилиниши хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: