USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган кўприкда ёриқлар кўпаймоқда

340 марта
Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган кўприкда ёриқлар кўпаймоқда

Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон Республикаси билан боғлаб турувчи асосий автомобиль кўпригида конструктив муаммолар кучайиб бораётгани ҳақида аҳоли томонидан бир қатор мурожаатлар келиб тушмоқда. Айниқса, сўнгги кунларда кўприк қопламасидаги чуқурлашган ёриқлар кенгайиб, айрим жойларда асфальт қатлами кўтарилиб кетгани кузатилмоқда.

Кундалик ҳаракатда бўлган ҳайдовчиларнинг айтишича, ёриқлар аввалига майда бўлган, аммо охирги бир-икки ой ичида тез суръатда кенгаймоқда. Айрим қисмларда транспорт воситаларининг ғилдираклари кучли силкиниш билан ўтиши, йўл қопламасидаги носозликлар янада вазминлашaётганидан далолат беради.


Мазкур кўприк – икки ҳудуд ўртасидаги тижорат, ишлаб чиқариш ва аҳоли қатнови учун энг муҳим йўл иншоотларидан бири. Шу боис, ҳар қандай техник носозлик нафақат ҳаракат хавфсизлигига, балки юк ва йўловчи ташиш жараёнларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Муаммо юзасидан масъул идоралардан расмий маълумот берилмаган. Аммо маҳаллий аҳоли ва ҳайдовчилар кўприкнинг ҳолатини тез фурсатда ўрганиш, зарур таъмирлаш ишларини белгилаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни сўрамоқда.

Ҳозирча кўприкда ҳаракат чекланмаган, аммо мутахассислар фикрига кўра, бундай йориқлар вақтида бартараф этилмаса, улар конструкция ички қатламларига ҳам зарар етказиши, келгусида катта хавф туғдириши мумкин.

Масъул ташкилотлардан ушбу ҳолат юзасидан аниқ ва тезкор маълумот берилиши, шунингдек, профилактик ёки капитал таъмир ишларининг бошланиш санаси эълон қилиниши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Sherzod 13 Dekabr 2025 01:25
      Davlat mulkini talon taloj qilganlani tekshiradovin tashkilot bomi akan

Мавзуга алоқадор: