USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Электрон рецепт”: биринчи босқичда антибиотиклар ва гормонал препаратлар учун рецепт мажбурий бўлади

194 марта
“Электрон рецепт”: биринчи босқичда антибиотиклар ва гормонал препаратлар учун рецепт мажбурий бўлади

«Электрон рецепт» тизими орқали дорихоналарда дори воситаларини бериш тартиби, шу жумладан хорижий фуқаролар учун ҳам белгиланди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда «Электрон рецепт» тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлигида «Электрон рецепт» тизими асосида дори воситаларини бериш тартибига изоҳ берилди. 

Биринчи босқичда янги қоидалар антибиотиклар, синтетик антибактериал ва гормонал препаратларга татбиқ этилади — бу турдаги дори воситаларини дорихоналардан фақат шифокор томонидан берилган электрон рецепт асосида харид қилиш мумкин бўлади.

Рецептларнинг амал қилиш муддати дори турига боғлиқ: сурункали касалликлар учун анаболик таъсирга эга препаратларга — 60 кунгача, бошқа дори воситаларига — 90 кунгача, реимбурсация дастури доирасида эса — 30 кунгача амал қилади.

Тизим нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки давлат тиббиёт муассасаларида рўйхатдан ўтиб, умумий тартибда электрон рецепт олиш имкониятига эга бўлган хорижий фуқаролар учун ҳам очиқ.

Вазирликда, шунингдек, ётиб қолган беморлар ва сурункали касалликларга чалинган шахслар ўз оилавий шифокорига масофавий тарзда мурожаат қилишлари мумкинлиги қайд этилди.
Келгусида электрон рецепт асосида бериладиган дори воситалари рўйхати мутахассислар фикри ва аҳоли эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич кенгайтирилади.

Маълум қилинишича, шифокорлар ва хусусий тиббиёт ташкилотларини «Электрон рецепт» тизимига улаш бепул амалга оширилади. Шу билан бирга, рецепт ёзиш ҳуқуқи ҳали ҳам фақат шифокорларга тегишли бўлиб қолади. Бундан ташқари, мамлакатда 1003 рақами орқали сутка давомида ишлайдиган колл-марказ фаолият бошлади, у ерда электрон рецептлар билан боғлиқ барча масалалар юзасидан маслаҳат олиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидлашича, ушбу янгилик кучли таъсирга эга дори воситаларини, айниқса, шифокор тавсиясисиз тез-тез қўлланиладиган антибиотикларни назоратсиз қабул қилишни камайтиришга қаратилган. Бу даволаш самарадорлигини ошириш ва беморлар соғлиғини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: