USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкент постларидаги тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чекламайди

127 марта

Тошкент постларидаги тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чекламайди

Президент матбуот хизматининг “пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда. “Дарё” хабарга аниқлик киритди.


Маълум қилинишича, пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиль ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди.

Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.
Бундай ечимлар дунёнинг йирик шаҳарларида кенг қўлланилаётган амалиёт сифатида фуқароларга қўшимча қулайлик кўринишида таклиф этилади.

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчиши, 3 таси реконструкция қилиниши айтилганди. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.

Асосийси, бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: