USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда 2026 йилда қайси солиқлар ставкалари оширилиши маълум бўлди

938 марта

Ўзбекистонда 2026 йилда қайси солиқлар ставкалари оширилиши маълум бўлди

2026 йилда Ўзбекистонда қатор солиқ ставкаларида ўзгаришлар бўлади, айрим маҳсулотларга янги солиқлар жорий этилади. Бу ҳақда 18 декабрь куни ўтган Сенат мажлисида бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
Жамшид Қўчқоров
Фото: Сенат
Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, келаси йили мамлакатда асосий турдаги солиқлар ставкалари ўзгармайди.

“2026 йилда фойда солиғининг базавий ставкаси 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, ижтимоий солиқ 12 фоиз миқдорида сақланиб қолади. Айланмадан олинадиган солиқ (4 фоиз), қўшилган қиймат солиғи (12 фоиз), юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси (1,5 фоиз) ҳам ўзгармайди”, деди бош вазир ўринбосари.

2026—2028 йилларга мўлжалланган Бюджетномада қатор солиқлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилиши қайд этилган. Хусусан, 2026 йил 1 январдан ер, мол-мулк, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 7 фоизга оширилади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун қатъий солиқ ставкалари ҳамда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахсларга солиқ солиш мақсадида қўлланадиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳам 7 фоиз кўтарилади.
Фото: Сенат
2026 йил 1 январдан товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси билан шуғулланувчилар учун фойда солиғи 15 фоиз (амалда 10 фоиз), айланмадан олинадиган солиқ 4 фоиз (амалда 3 фоиз) ставкада белгиланади.
Жамшид Қўчқоров 2026 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки ширинлаштирувчи модда бўлган энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар учун прогрессив солиқ ставкалари жорий этилишини айтди. Яъни ичимлик таркибидаги шакар миқдори ошгани сари кўпроқ солиқ тўлашга ўтилади. Агар 100 мл ичимликда 5 граммгача шакар бўлса, 1 литр учун 500 сўм (амалда ҳам шунча) тўланади. Янги тартибга кўра, миқдор 5–10 граммни ташкил этса, ҳар литрга 515 сўмдан, 10 граммдан кўп шакар учун литрига 535 сўмдан солиқ тўланади.

Таркибида шакардан бошқа ширинлаштирувчи моддалар бўлган ичимликларга 1 литри учун 500 сўм, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларга акциз солиғи ставкаси 1 литрига 2 150 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 апрелдан нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва якуний истеъмолчиларга сотишда белгиланган акциз солиғи ставкаси 7 фоизга оширилади.
Фото: Сенат
Вазир 2026 йил 1 апрелдан истеъмолга тайёр 1 килограмм картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғи жорий этилишини билдирди. Ушбу акциз солиғи картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва Ўзбекистон ҳудудига товарларни олиб кирувчилар томонидан тўланиши белгиланди.

2016 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтаётган корхоналар 1 йилга фойда солиғи тўлашдан озод қилинади. Шу билан бирга, уларнинг бухгалтерия харажатларини 6 ой давомида солиқ тўловлари ҳисобидан чегириб ташлаш тартиби жорий этилади. Мазкур чегирма ойлик бухгалтерия харажатлари меҳнатга ҳақ тўлашдаги энг кам миқдорнинг 3,5 бараваридан ошмаган қисмига тегишли.

Келаси йилдан фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмгача оширилади.
“Корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилма, яъни электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация ва йўл қуриб, тегишли тармоқ ташкилотларига бепул берса, қилган харажатларини фойда солиғидан чегириш имконияти яратилади”, деди Жамшид Қўчқоров.

Изоҳ қолдириш

    • Бобур 22 Dekabr 2025 08:38
      Барибир халкка колибди солик тулаш тадбиркор тулайди соликни лекин шу тулаган суммани товар устига куядику кейин айланиб таёк халкни бошида синади шу соликни оширишни тухтатиш керак. Хамма огирлик халкни гарданига тушади. Билиб туруб билмаганликка оласизларми?

Мавзуга алоқадор: