USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистондан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказилди

176 марта

Ўзбекистондан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказилди

Ўзбекистон томонидан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Йигирма дона юк автомашинасида жўнатилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлардан иборат беғараз кўмакСурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирокида Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрига етказилди.


БМТ маълумотларига кўра, жорий йилда Афғонистонда совуқ қиш мавсуми шароитида 17 миллиондан ортиқ аҳоли озиқ-овқат танқислигига дуч келганбўлиб, уларнинг 4 миллиондан зиёдини болалар ташкил этади. БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатдаги гуманитар инқирозни юмшатиш учун тахминан 500 миллион АҚШ доллари зарур, бироқ ушбу маблағлар ҳозирча тўлиқ таъминланмаган.
Халқаро вазият мураккаблашган бир пайтда Афғонистонга кўрсатилаётган гуманитар ёрдам ҳажмининг қисқаришига қарамай, Ўзбекистон томонидан қўшни мамлакатга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур инсонпарварлик ёрдами ҳам ўзбек халқининг афғон биродарларга бўлган дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатининг ифодаси бўлди.

Ҳайратон шаҳридаги “Астранс” компанияси ҳудудида ўтказилган расмий топшириш маросимида Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Ҳожи Вафо қишнинг оғир паллаларида кўрсатилган ушбу беғараз ёрдам афғонистонликлар дуч келаётган мавсумий қийинчиликларни юмшатишга хизмат қилишини таъкидлади. У Ўзбекистон раҳбариятига ва халқига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон-Афғонистон муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ва биродарлик тамойилларига асосланганини қайд этди.
Маълум қилинишича, жорий йил давомида Ўзбекистон томонидан афғон халқига тўрт маротаба инсонпарварлик ёрдами етказиб берилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: