USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фуқаролар ўзлари тўлаган айрим солиқлар қайси йўналишга ишлатилганини кўриши мумкин бўлди

206 марта
Фуқаролар ўзлари тўлаган айрим солиқлар қайси йўналишга ишлатилганини кўриши мумкин бўлди

Эндиликда фуқаролар Openbudget.uz сайтига кирган ҳолда, ўзлари тўлаган даромад, ер ва мулк солиқлари бўйича харажатлар таркибини кўриши мумкин. Бу учта солиқ тушумлари ҳисобидан харажатлар 70 га яқин йўналишни ўз ичига олади.
Сунъий интеллект яратган сурат

2026 йил 1 январдан бошлаб openbudget.uz порталида “Жисмоний шахсларнинг бевосита солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Бу модул орқали фуқаролар ўзлари тўлаган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобидан қайси йўналишга қанча харажат қилинганини кўриши мумкин.

Модулдан фойдаланиш учун тегишли саҳифагаOneID орқали кириш лозим.

Ҳисобот қуйидагича кўринишга эга (сайтдан скриншот):

Қайд этиш лозим, ҳисобот жисмоний шахсларнинг фақатгина тўғридан тўғри солиқларини қамраб олади. Давлат бюджетида энг катта ўринга эга ҚҚС ва бошқа солиқларни ҳам якунда жисмоний шахслар тўлайди, аммо улар юридик шахслардан ундирилгани боис юқоридаги модулдан жой олмаган. Шу сабабли расмий ишда ишламайдиган, ер ва мулк солиғи тўламайдиган фуқаролар ушбу модулдан фойдаланганда, бўм-бўш жадвалга гувоҳ бўлиши мумкин, бироқ бу уларнинг солиқ тўламаётгани ёки давлат бюджетига ҳиссаси йўқлигини англатмайди.

Маълумот учун, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2025 йил якуни бўйича 41,4 трлн сўмни ташкил этиши кўзда тутилган. Бу – давлат бюджети даромадларининг 12 фоизини ташкил этади.

Очиқ манбаларда ер солиғи ва мол-мулк солиғи тушумлари жисмоний ва юридик шахслар учун бирлаштирилган ҳолда кўрсатилган бўлиб, унга кўра 2025 йилда ер солиғи 9,7 трлн сўм, мол-мулк солиғи 7,9 трлн сўмни ташкил этиши кутиляпти.

Шу тариқа, ЖШОДС ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ер ва мулк солиқларидан тушумлар (59 трлн сўм) 2025 йилги жами давлат бюджети даромадлари (345,2 трлн сўм)нинг 17 фоизини ташкил этади.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: