USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистондаги аэропортлар номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади

364 марта

Ўзбекистондаги аэропортлар номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади

Манба: “Daryo” / Madina Nurman
“Аэрпортлар, автовокзаллар ва автостанцияларнинг номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда уларга янги ном бериш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистондаги номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириладиган аэропортлар, автовокзаллар ва автостанциялар рўйхати тасдиқланди. Унда 161 та ном ўрин олган. Янг ном берилган аэропорт, автовокзаллар ва автостанциялар рўйхати ҳам тасдиқланган бўлиб, унда 21 та ном киритилган.


Хусусан, пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент—Шарқий аэропорти Тошкент—Ҳумо деб қайта номланди. 2024-йилнинг ноябрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги аэропортнинг биринчи меҳмони бўлганди.

Ҳукумат қарорида белгиланишича, Транспорт вазирлиги Uzbekistan Airports, Uzbekistan Airways, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан уч ой муддатда
  • аэропортлар, вокзаллар ва автостанциялар номларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши ҳамда янги ном берилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар, хариталар, маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилишини;
  • аэропортлар, вокзаллар ва автостанцияларга ўрнатилган пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлайди.
Ҳужжатга кўра, автовокзал, автостанцияга Транспорт вазирлигининг таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан ном берилади ҳамда уларнинг номлари ўзгартирилади.Ҳукуматнинг 2025-йилнинг октябрида қарорида “Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли вокзаллар, станциялар, разеъздлар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши белгиланганди. Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари”га 3 ой муддатда темир йўл вокзаллари, темир йўл станциялари ва темир йўл разездларида ўрнатилган пешлавҳалар ва ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзувида ёзилишини таъминлаш топширилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: