USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда бир йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2188 киши ҳалок бўлди

89 марта

Ўзбекистонда бир йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2188 киши ҳалок бўлди

Манба: Toshkent viloyati IIBB YHXB
Ўзбекистонда 2025-йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2188 киши вафот этди, дея хабар берди ЙҲХХ ахборот хизмати.
Хабарга кўра, бу кўрсаткич 2024 йилга (2199 киши) нисбатан бир оз камайган. Ўтган йил давомида 8901 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган, бу 2024 йилга нисбатан 30 тага кам.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўртача 1,1 миллион киши ҳалок бўлади, 30 миллионга яқин одам жароҳатланади. Йўл-транспорт ҳодисалари 29 ёшгача бўлган аҳоли орасида ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисалари нафақат инсон саломатлиги ва оилалар фаровонлигига, балки иқтисодиётга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Жароҳатланганларни даволаш харажатлари, шунингдек, ўлим ва ногиронлик оқибатида меҳнатга лаёқатли аҳоли қисқариши ялпи ички маҳсулотнинг ҳар йили ўртача 3–5 фоизга камайишига олиб келмоқда.

Сўнгги беш йил (2021–2025) таҳлилига кўра, йўл-транспорт ҳодисалари сонининг камайиш тенденцияси сақланиб қолган. Бу ҳолат аҳоли ва транспорт воситалари сони кескин ошганига қарамай кузатилмоқда. Хусусан, аҳоли сони 2021 йилдаги 35,2 миллиондан 2025 йилда 38,2 миллион нафарга етган, транспорт воситалари сони эса 3,8 миллиондан 5,5 миллиондан ошган.
Шу билан бирга, ўлим ҳолатлари ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 6,9 тадан 5,7 тагача, ҳар 10 минг транспорт воситасига нисбатан эса 6,3 тадан 4,0 тагача камайгани қайд этилган. Бу кўрсаткичлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар маълум самара бераётганини кўрсатади.

Таълим муассасалари атрофида ва маҳаллаларда хавфсизликни кучайтиришга қаратилган амалий чоралар натижасида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 2024 йилга нисбатан 171 тага (-9,6%), болалар ўлими эса 36 тага (-12,8%) камайган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: