USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда “дом”лар “яшил, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

329 марта

Ўзбекистонда “дом”лар “яшил, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Ўзбекистонада 2026-2030 йилларда эксперимент доирасида кўп қаватли уйлар ҳолати таҳлил қилиниб, “яшил, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади, камида 7 минг хонадондан иборат лотлар шакллантирилади ҳамда 5 йиллик ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилади. Бу ҳақда бугун, 14 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган таклифлар тақдимотида сўз боради. 

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда 44 мингдан зиёд кўп квартирали уйда 7,1 миллион нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларга 900 дан ортиқ бошқарув сервис компаниялари ва 200 дан ортиқ ширкатлар хизмат қилади. Шунингдек, 856 та уйда ўзини-ўзи бошқариш тизими жорий этилган.

Кейинги йилларда кўп қаватли уйлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, умумий мулкни таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини янгилаш бўйича муайян ишлар қилинди, аҳолига сифат кўрсатиш даражаси ва кўлами ошган.  


Шу билан бирга, бошқарув сервис компаниялари фаолияти барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш орқали хизматлар сифатини ошириш, қўшимча сервис турларини жорий этиш долзарб аҳамиятга эга.

Мавжуд бошқарув компанияларнинг аксарияти мажбурий бадал ҳисобидан фаолият юритмоқда, уларнинг фаолиятига инвестиция киритишга тайёр тадбиркорлар кам. Шунингдек, экспертларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, йирик шаҳар ва вилоят марказларида бошқарув сервис компанияларининг яширин даромадлари расмий тушумлардан камида икки баробар кўп. Буларнинг барчаси соҳага даромад келтирадиган янги модель ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан 2026-2030 йилларда баъзи шаҳар ва туманларда кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг кластер тизимини ҳуқуқий эксперимент сифатида жорий этиш таклиф қилинган.

Эксперимент доирасида уйлар ҳолати таҳлил қилиниб, “яшил, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади, камида 7 минг хонадондан иборат лотлар шакллантирилади ҳамда 5 йиллик ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилади. Лотлар ва мастер-режалар туман кенгашлари томонидан тасдиқланади, бошқарувчи ташкилотлар эса “Менинг уйим” тизими орқали мулкдорлар томонидан овоз бериш йўли билан танланади.

Бошқарувчи ташкилотлар учун минимал молиявий ва ташкилий талаблар, жумладан, ўз маблағи, моддий-техник база, 24/7 диспетчерлик хизмати мавжуд бўлиши каби шартлар белгиланади. Шу билан бирга, қўшимча даромад манбалари сифатида маиший хизмат марказларини ташкил этиш, енгил конструкцияли қурилмаларни барпо этиш ва улардан узоқ муддатли фойдаланиш имкониятлари яратилади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: