USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Фирибгарлар расмийлаштирган онлайн кредитлар бўйича янги тартиб жорий этилди

69 марта
Фирибгарлар расмийлаштирган онлайн кредитлар бўйича янги тартиб жорий этилди

Адлия вазирлиги ва Марказий банк томонидан тасдиқланган янги низомга мувофиқ, агар фуқаро номига онлайн кредит фирибгарлик йўли билан расмийлаштирилгани исботланса, ундан қарз ва фоизларни ундириш тўхтатилади.

Адлия вазирлиги Марказий банк билан ҳамкорликда кредит ва тўлов ташкилотлари, шунингдек тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Низомга кўра, агар фуқаро номига онлайн кредит фрод (фирибгарлик) натижасида расмийлаштирилган бўлса ва у суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб эътироф этилса, кредит ташкилоти мазкур кредит ва унга оид фоизларни ҳисоблаш ҳамда ундиришни тўхтатиши шарт.
Шу билан бирга, кредит ташкилоти етказилган моддий зарарни фрод ҳолатини содир этган шахсдан регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга.

Агар кредит ташкилотида фрод ҳолатига шубҳа пайдо бўлса, у қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бироқ суриштирув, дастлабки тергов ёки суд қарорлари асосида фрод ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланса, кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ҳамда ундиришни қайтадан давом эттиради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: