USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон орқали транзит: Қирғизистон суғурта ва “тонировка” тўловларини бекор қилишни сўради

405 марта
​​​​

Ўзбекистон орқали транзит: Қирғизистон суғурта ва “тонировка” тўловларини бекор қилишни сўради

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳудуди орқали ҳаракатланаётган Қирғизистон фуқароларидан автомобиль суғуртаси ва ойналарни қорайтириш (“тонировка”) учун тўлов ундириш қоидаларини бекор қилиш масаласида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмаз Имангазиев Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди.

Депутатларнинг саволларига жавобан у ҳозирда мазкур масала ҳал этиш босқичида эканини билдирган.

“Қирғизистоннинг бир ҳудудидан бошқасига ўтиш учун, асосан мамлакат жанубида, Ўзбекистон орқали транзитда ҳаракатланганда муаммо юзага келади – ҳайдовчиларимиздан суғурта сотиб олиш ва агар автомобиль ойналари қорайтирилган бўлса, бунинг учун тўлов қилиш талаб этилади. Биз томондан бундай талаб йўқ. Балки қўшнилардан бу талабни бекор қилишни сўрармиз?” дейди депутат Достон Бекешев.
Алмаз Имангазиевнинг сўзларига кўра, бундай илтимос Ўзбекистон томонига аллақачон етказилган ва ҳозирда улар ички тартиб-таомилларни амалга оширмоқда.
“Агар Ўзбекистон томони яқин вақт ичида ушбу тарифларни бекор қилмаса, Қирғизистон ҳам Ўзбекистон фуқароларига нисбатан худди шундай тарифларни қўллайди”, дейди у.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: