USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бугундан банклар кредит қарзларини мижознинг картасидан рухсатсиз ечиб ололмайди

1 056 марта
Бугундан банклар кредит қарзларини мижознинг картасидан рухсатсиз ечиб ололмайди

Бугундан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар кучга киради.

Унга кўра, эндиликда:

кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин истеъмолчилар кредит бўйича барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақидаги чек-листни тўлдириши шарт бўлади. Чек-лист тасдиқланмагунча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди;


кредит тўловларини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келаётган мижозлар учун шартномани ўзгартириш имконияти ва енгилликлар тақдим этилади;

истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этиш ҳамда уни олишга ундашга йўл қўйилмайди;

кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағлари, шу жумладан ижтимоий карта ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан ундириш тақиқланади;

банклар молиявий хизматлар кўрсатишда, жумладан масофавий хизматлар орқали кредит ажратиш жараёнида истеъмолчининг розилигини англатувчи белгиларни ёки кредит параметрларини олдиндан белгилаб қўймаслиги, барча танлов ва майдончаларни истеъмолчи томонидан мустақил равишда белгилаш имкониятини таъминлаши шарт.

Изоҳ қолдириш

    • Ўктамбой 30 Yanvar 2026 13:39
      Пенсия картадан хам ечилмайдими

Мавзуга алоқадор: