USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда болалар нафақаси миқдори оширилиши мумкин

461 марта
Ўзбекистонда болалар нафақаси миқдори оширилиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йилда болалар нафақаси миқдорини ошириш кўзда тутилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори Шерзод Меҳамедов журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.

Шерзод Меҳамедовнинг айтишича, нафақа қиймати инфляциядан кам бўлмаган даражада кўтарилади.

“2022-2023 йилларда республикада деярли ҳар уч оиладан биттаси болалар нафақаси олган. Агар ҳудудлар кесимида кўрилса, аксарият жойларда 30 фоиз оилалар кам таъминланган оилаларга бериладиган ёрдамни олишган. Шу сабабли авваллари миқдорни ошириш имконияти бўлмади. Лекин кейинчалик моддий ёрдамлар манзиллилигини ошириш, тизимни рақамлаштириш чоралари кўрилди. Энди пуллар ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларгагина тўланмоқда. Бу бўйича кўплаб мезонлар янгиланди. 2025 йили болалар нафақаси миқдори индексация қилинди. Бунда иш ҳақи, пенсиялар билан бирга инфляциядан кам бўлмаган миқдорда индексация қилиниши инобатга олинган”, деди вазирлик вакили.


Шерзод Меҳамедов давлат томонидан кам таъминланган оилаларга тўланаётган ёрдам пуллари одамлар топаётган даромадларига қўшимча маблағ эканини эслатди.

“Масалан, пенсионерлар пенсияни яшаш учун олади. Лекин бир нарсани унутмаслик керакки, ёрдам пуллари шунга ўхшаш мақсадлар учун тўланмаяпти. Ишлаётган даромадга қўшимча ёрдам бўлиши учун бериляпти”, деди мутахассис.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: