USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Иккинчи туғилган фарзанд учун суюнчи пули тўламаслик тартиби сақлаб қолинади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

257 марта

Иккинчи туғилган фарзанд учун суюнчи пули тўламаслик тартиби сақлаб қолинади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иккинчи фарзанд учун бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақани (суюнчи пули) фақат кам таъминланган оилаларга тўлашда давом этилади. Бу ҳақда 29 январь куни Тошкент шаҳрида журналистлар билан ўтган учрашувда маълум қилинди, деб хабар берди “Дарё” мухбири.
Шерзод Муҳамедов
Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жорий йилги давлат бюджети ижросига оид мулоқотда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори Шерзод Муҳамедов суюнчи пули тўлаш тартиби ўзгармаслигини айтди. 


“Ижтимоий ҳимоя агентлиги биринчи туғилган фарзанд учун тўлиқ суюнчи пули тўлайди. Иккинчи туғилган фарзанд учун эса фақат кам таъминланган ва ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилалар пул олади. Бу тартибни ўзгартириш бўйича режалар йўқ. Ишланмалар ҳам мавжуд эмас. 2026 йилда ҳам ушбу тартиб сақлаб қолинади”, деди вазирлик расмийси.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: