USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марказий Осиёда 8 та янги шаҳар қурилмоқдами?

58 марта
Марказий Осиёда 8 та янги шаҳар қурилмоқдами?

Қурилиш соҳасига бағишланган халқаро конференцияда “Business Consulting Group” компанияси директори Павел Золотарёв Марказий Осиёда йирик шаҳарсозлик лойиҳалари сони ортиб бораётганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Янги Тошкент лойиҳаси инвестициялар, тўловга қодир талаб ҳамда шаҳарни барпо этиши керак бўлган малакали кадрлар учун кескин рақобат шароитида амалга оширилмоқда.

Золотарёвга кўра, ҳозирда Марказий Осиёда мазкур лойиҳадан ташқари яна 7 та йирик қурилиш ташаббуслари илгари сурилган бўлиб, улар яқин 10–20 йил ичида босқичма-босқич қуриб битказилиши режалаштирилган.

Жумладан, Тошкент шаҳрининг ўзида амалга оширилаётган “Sea Breeze” дам олиш маскани ҳам ана шундай йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Мутахассислар фикрича, бундай мега-лойиҳалар минтақада инвестиция муҳитини янада фаоллаштириши мумкин. Шу билан бирга, молиявий ресурслар, қурилиш материаллари бозори ва малакали мутахассислар учун рақобат кучайиши эҳтимолдан холи эмас.

Янги шаҳарлар барпо этилиши ҳудудларнинг иқтисодий қиёфасини ўзгартириши кутилмоқда. Бироқ уларнинг самарадорлиги инфратузилма, иш ўринлари ва аҳоли талабига мос равишда ривожлантирилишига боғлиқ бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: