USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда 602 км узунликдаги электр линиялари ўтказилади

152 марта

Ўзбекистонда 602 км узунликдаги электр линиялари ўтказилади

Ўзбекистонда яқин йилларда жами 602 км узунликдаги электр линиялари қурилади. Бу ҳақда бугун, 23 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йирик энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, энергия тизими барқарорлигини таъминлаш ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилишда маълум қилинди.

Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда қайд этилишича, мамлакатда электр энергияси бўйича жами генерация қувватлари 25,8 минг мегаваттга етган. Шундан қуёш, шамол ва гидроэнергетика 8 минг мегаваттни, яъни умумий ҳажмнинг 31 фоизини ташкил этмоқда. 2026 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 90 миллиард киловатт-соатга етказиш режалаштирилган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 40 фоиз ўсиш демак.

Жорий йилда иқтисодий ўсиш ҳамда тармоқларда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши ҳисобига электр истеъмоли яна 1 миллиард киловатт-соатга ортиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли ва иқтисодиёт эҳтиёжларига мос равишда энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш, тармоқларни янгилаш, инвестицияларни кўпайтириб, йирик лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш биринчи навбатдаги вазифа сифатида белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига кўра, ёқилғи-энергетика мажмуидаги инвестиция портфели 133 та лойиҳани қамраб олган бўлиб, умумий қиймати 51,4 миллиард долларни ташкил этмоқда. Шундан 43 миллиард долларлик 73 та йирик лойиҳа бўйича тизимли ёндашув қилиб, йил якунига қадар 6 минг 770 мегаватт янги қувватларни ишга тушириш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Бу 2,8 минг мегаватт қуёш, 2,5 минг мегаватт иссиқлик, 470 мегаватт шамол, 68 мегаватт гидроэнергетика қувватлари ҳамда 884 мегаватт энергия сақлаш тизимларидир.

Бироқ айрим лойиҳаларни келишиш ва ер ажратиш билан боғлиқ жараёнларда турли сусткашликларга йўл қўйилаётгани оқибатида мавжуд лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда янгиларини бошлаш орқага сурилаётгани танқид қилинган. Мутасаддиларга ер ажратиш ва тоифасини ўзгартириш ишларини тезлаштириш топширилган.

Умуман, жойларда энергетикани ривожлантириш ва энерготежамкорликни таъминлашда Энергетика вазирлиги ҳамда ҳокимликлар яқин ҳамкорлик ва мувофиқлашув асосида ишлаши зарурлиги қайд этилган.

Лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва маҳсулотлар иштирокини янада кенгайтириш муҳим экани таъкидланган. 2025 йилда инвестиция лойиҳаларида маҳаллий компонент улуши 737 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткични 1 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган.

Жумладан, ўтган йили трансформатор ишлаб чиқариш заводи ишга тушган. Жорий йилда янги турдаги кабель ва муфталарни, шамол электр станциялари миноралари ва парракларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишга тушириш, энергия сақлаш тизимларини маҳаллийлаштириш лойиҳасини бошлаш режалаштирилган.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми ортаётган шароитда уни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш масаласи долзарб экани, лекин қўшимча юқори кучланишли магистрал тармоқлари қурилмаса, генерация қувватларининг истеъмол ҳажмидан ошиб кетиши хавфи мавжудлиги кўрсатиб ўтилган. Ўтган йили электр тармоқларини ривожлантиришга ажратилган маблағларни ўзлаштириш суръати етарли эмаслиги қайд этилган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: