USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда жазони ўтаётган аёллар ҳам ОТМда ўқиши мумкин бўлади

85 марта
S

Ўзбекистонда жазони ўтаётган аёллар ҳам ОТМда ўқиши мумкин бўлади

Манба: O‘zA
Ўзбекистонда жазони ўтаётган маҳкумаларга олийгоҳларга кириш ва масофавий ўқиш имконияти яратилади. Бу ҳақда Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Кўксарой қароргоҳида ташкил этилган байрам тадбирида маълум қилди.

Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган аёлларнинг кўпчилиги ўрта маълумотли, касби ёки ҳунари йўқ. Айримлари олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган. Шу боис бундай хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича “Янги ҳаёт” дастури бошланади. Улар 3-6 ой касб дастурларида ўқитилиб, сертификат олади.

ОТМга кирмоқчи бўлганлар жазони ижро этиш муассасаларининг ўзида ўзида имтиҳон топширади. Контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга жазони ўтаб, ишга жойлашгандан кейин қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.

Президент турли сабабларга кўра билиб-билмай жиноятга қўл урган аёллар ҳам шу юртнинг фуқаролари эканини, уларни ижтимоий ҳаётга қайтариш, жамиятнинг тўлақонли аъзосига айлантириш тўғрисида ҳам жиддий ўйлаш кераклигини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: