USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда рамазон ойида 700 минг оила ижтимоий ёрдам олди

55 марта

Ўзбекистонда рамазон ойида 700 минг оила ижтимоий ёрдам олди

Манба: Foto: Ijtimoiy himoya milliy agentligi
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан рамазон ойида оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли дастур амалга оширилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган дастур доирасида қарийб 700 минг оила ижтимоий ёрдам олди.
“Аслида биласизми, рамазон ойи мен учун ёшлигимдан жуда муқаддас ой. Ёшлигимни эслайман, аям уйғотарди, қиш, совуқ бўларди. Иккаламиз туриб, қўшнимизникига — аммам яшарди олдимизда — айланиб чиқиб, ош еб қайтардик. Ҳозир ҳам оиламизда ҳаммамиз рўза тутамиз, бирга ўтирамиз ва рўзада кўпроқ одамларга ёрдам беришга интиламиз”, дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
Шунингдек, у анчадан буён рамазонда катта хайрли ишни бошлаш ниятида бўлганини айтди. Шаҳноза Мирзиёева Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида иш бошлаш орқали эзгу ишларни нафақат оиласида, балки бутун мамлакат бўйлаб қилиш имконияти пайдо бўлганини билдирди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: