USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади

206 марта

Ўзбекистонда номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади

Манба: Daryo” / Farrux Aliyev
Ўзбекистонда номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблаш ҳамда ундириш тўхтатилади. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг 22 апрелдан кучга кирадиган қарорида белгиланди.
Кредит ташкилотлари ўзининг ички қоидаларидан келиб чиқиб, онлайн кредит (микроқарз) ажратиш жараёнида содир этиладиган фрод (ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик ёки ўғрилик) ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўради.

Фирибгарлар қурбони бўлган шахс нима қилиши керак?
Масофадан туриб онлайн кредит (микроқарз) ажратиш жараёнида содир этилган фрод ҳолати натижасида фойдаланувчи номига онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилган тақдирда фойдаланувчи мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади. Ички ишлар органлари фуқаро (фойдаланувчи) томонидан берилган ариза асосида содир этилган фрод ҳолати юзасидан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширади.

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатларида онлайн кредит (микроқарз) фрод ҳолати натижасида расмийлаштирилганлиги аниқланганда фуқаронинг жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суднинг ажрими онлайн кредит (микроқарз)ни расмийлаштирган ахборот тизими (мобил илова, веб-талқин ва бошқалар) эгаси бўлган кредит ташкилотига юборилади.

Кредит ташкилоти фрод ҳолати натижасида номига онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилган фуқаронинг жабрланувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими келиб тушган кундан бошлаб мазкур онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни тўхтатади.

Жабрланганларга етказилган моддий зарарни қоплаш тартиби

Кредит ташкилоти томонидан онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилиши ва у билан боғлиқ бошқа тўловлар жабрланувчидан ундирилган ҳолатларда ушбу тўловлар кредит ташкилоти томонидан жабрланувчининг банк картасига ёки у кўрсатган ҳисобварағига суднинг қарори ёки ажрими асосида қайтарилади. Мазкур тўловлар суднинг қарори ёки ажрими қонуний кучга кирган кундан бошлаб 15 кун муддатда амалга оширилади.
Кредит ташкилоти онлайн кредит (микроқарз) ажратиш билан боғлиқ фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириш мақсадида дастлабки тергов ва судда фуқаровий даъвогар сифатида иштирок этади, ишда айбланувчи тариқасида жалб этилиши лозим бўлган шахс аниқланганда моддий зарарни ундан ўз ҳисобига ундириш бўйича талабларни киритади. Қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳаракатларни амалга оширади.
Фрод ҳолати тасдиқланмаса
Кредит ташкилоти фрод ҳолатига шубҳа қилганда ҳолат ва далилларни қайта текшириш бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ёки суднинг қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Суриштирув, дастлабки тергов натижалари ёки суднинг қарорига асосан фрод ҳолати юз бермаганлиги аниқланганда кредит ташкилоти онлайн кредит (микроқарз) ва у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблашни ҳамда жабрланувчи деб эътироф этилган шахсдан ундиришни давом эттиради.
Фото: “Дарё” / Фаррух Алиев

Фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича талаблар
Кредит ва тўлов ташкилотлари ўз мобил иловасида фойдаланувчининг ҳисобга олиш ёзуви (аккаунти) доирасида “Фирибгарлик ҳақида хабар бериш” номли алоҳида бўлимни жорий этиши шарт. Мазкур бўлим босилганда алоҳида ойна (форма) очилиши ва унда қуйидаги маълумотларни киритиш учун майдонлар тақдим этилиши лозим:

  • фойдаланувчининг Ф.И.О.;
  • паспорт ёки идентификация ID карта рақами ва серияси;
  • туғилган куни;
  • ҳисобга олиш ёзувида (аккаунтда) рўйхатдан ўтган телефон рақами;
  • фирибгарлик ҳолатининг қисқача тавсифи;
  • йўқотилган пул маблағининг миқдори;
  • ҳолат содир этилган вақт.
Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари банк карталари, ҳисобварақлар, мобил иловадаги ҳисобга олиш ёзувлари (аккаунтлар) ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ фрод ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида сессион, транзаксион антифрод ва уяли алоқа даражасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимларини жорий этишлари лозим.Кредит ташкилотлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ва фрод ҳолатларига тезкор жавоб қайтариш мақсадида фойдаланувчиларни қуйидаги ҳолатлар юз берганда SMS хабарнома ва мобил иловада PUSH хабар орқали зудлик билан хабардор қилиши ҳамда жараённи тўхтатиши ва фойдаланувчининг қўшимча тасдиқдан ўтишини таъминлаши шарт:
  • фойдаланувчи номидан янги қурилма орқали тизимга киришга уринишда;
  • фойдаланувчи номидан онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштириш, омонат жойлаштириш ҳамда омонатдан пул маблағларини ечиб олиш бўйича сўров юборилганда;
  • тизимда фрод аломатлари қайд этилганда (қисқа вақт ичида бир нечта операцияларнинг амалга оширилиши, шубҳали IP-манзиллардан кириш, ноодатий геолокациядан ҳаракатлар ва бошқалар).
Мобил иловалар ёки веб-ресурслар орқали банк картасининг SMS хабарнома хизматини ёқиш, ўчириш ёки ўзгартириш тақиқланади. Масофадан молиявий хизматларни тақдим этувчи ахборот тизимлари, шунингдек, мобил иловаларга нисбатан амалга ошириладиган кибертаҳдидлар махсус платформалар орқали мониторинг ва таҳлил (threat intelligence) қилиш жараёнида аниқланган вақтда тизим орқали зудлик билан Марказий банкка хабар берилиши лозим.)

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: