USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мол гўшти импорти қисқарди, нархлар эса ошишда давом этмоқда

270 марта
Мол гўшти импорти қисқарди, нархлар эса ошишда давом этмоқда

Ўзбекистонда мол гўшти импорти ҳажми март ойида камайганига қарамай, бозорда нархлар ўсишда давом этмоқда. Мутахассислар бу ҳолатни ташқи омиллар, жумладан, геосиёсий вазият ва логистикадаги чекловлар билан изоҳламоқда.

Хусусан, Форс кўрфазида давом этаётган зиддиятлар, Россияда қорамол боқиладиган ҳудудларда касаллик тарқалиши, шунингдек, шимолий йўлак орқали тирик чорва ва гўшт маҳсулотларини олиб кириш ҳамда транзитга қўйилган тақиқлар импорт ҳажмига салбий таъсир кўрсатган.


Расмий маълумотларга кўра, март ойида жами 84,8 млн долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Солиштириш учун, феврал ойида (28 кун) бу кўрсаткич 86,1 млн долларни ташкил этган.

Шу жумладан, мол гўшти импорти 61,1 млн долларни ташкил қилиб, февралдаги 67,2 млн долларга нисбатан камайган. Кунлик ҳисобда эса бу кўрсаткич 20 фоиздан зиёдга қисқаргани қайд этилмоқда.

Айни пайтда, бошқа турдаги гўшт маҳсулотлари импорти ўсишда давом этган. Масалан, товуқ гўшти импорти 7,0 млн долларни, қўй гўшти эса 9,7 млн долларни ташкил этган. Товуқ гўшти импортида Туркия, қўй гўштида эса Мўғулистон етакчи ўринни эгалламоқда.

Нархларда ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилган. Мол гўштининг ўртача импорт нархи бир килограмм учун 4,82 долларга етган бўлиб, бу февралга нисбатан 0,11 долларга қимматлашган. Қўй гўшти эса янада тез суръатда ўсиб, килоси 3,15 долларга (+0,43 доллар) етган.

Шу билан бирга, товуқ гўшти нархи арзонлашган — бир килограмм учун ўртача 1,09 доллар (-0,18 доллар).

Мутахассислар фикрича, ташқи бозорлардаги беқарорлик сақланиб қолар экан, ички бозорда гўшт нархларининг ўсиши яқин ойларда ҳам давом этиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: