USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда гўшт импорт қиладиган тадбиркорларга субсидия берилади

84 марта

Ўзбекистонда гўшт импорт қиладиган тадбиркорларга субсидия берилади

Ўзбекистонда мол ва қўй гўштини импорт қилувчи тадбиркорларга вақтинчалик субсидия ажратилади. Бу ҳақда президентнинг 7 апрель куни қабул қилинган қарорида белгиланди.

“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар тадбиркорлик субъектларига мол ва қўй гўштини импорт қилишда, уларни ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда субсидия берилади.

2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга қадар хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир бош қорамол учун 4 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.

Субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, логистика ва етказиб бериш занжирларидаги узилишлар шароитида мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида кескин тебранишларнинг олдини олиш, ички истеъмол бозорида мол ва қўй гўшти нархлари барқарорлигини сақлаш ҳамда тўлиқ занжирда гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш учун вақтинчалик, шаффоф ва тенг шартларда қўлланадиган чораларни жорий этиш мақсад қилинган.

Ўзбекистонга гўшт импорти
Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йил январь—февраль ойларида 156,9 миллион долларлик гўшт ва гўшт маҳсулотлари импорт қилинди. Гўшт импортининг асосий улуши қорамол гўшти ҳиссасига тўғри келган. Икки ой давомида хориждан умумий қиймати 120 миллион долларлик 25,9 минг тонна мол гўшти сотиб олинган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: