USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳажга боришда фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди

56 марта

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳажга боришда фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди

Манба: “Daryo” / Azizbek Abduvaliyev
Ўзбекистон мусулмонлари идораси сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этишга оид турли реклама ва эълонлар кўпайгани сабабли фуқароларга мурожаат билан чиқиб, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Қайд этилишича, ҳаж ибодатини ташкил этишга оид турли реклама ва эълонларда ҳаж сафари, тўловлар ва хизматлар ҳақида асоссиз ҳамда нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда. Ўзбекистонда ҳаж ибодатларини ташкил этиш Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юклатилган бўлиб, мазкур ташкилотлар Саудия Арабистонидаги тегишли идоралар билан расмий шартномалар асосида зиёратчиларга меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат ва бошқа хизматларни ташкил этади ҳамда уларнинг хавфсиз ва тўлақонли ибодат қилишини таъминлайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси норасмий йўллар билан ҳажга бориш, Мино, Арафот ва Муздалифада ибодат қилиш имкониятини бермаслиги ҳамда қонун бузилиши ҳисобланишидан огоҳлантирди. Бундай ҳаракатлар депортация ва катта миқдорда жаримага сабаб бўлиши мумкин.

“Биз зиёратингиз хавфсиз, ибодатингиз мукаммал бўлишини истаймиз. Шу боис, турли фирибгарларга учмасдан, давлат кўмагида ташкил этилаётган расмий ва ишончли ҳаж сафарини танлашни тавсия этамиз. Огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: