USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Таълимни хорижий тилда олган талабалар учун магистратурада тил сертификати талаби бекор қилинади

42 марта

Таълимни хорижий тилда олган талабалар учун магистратурада тил сертификати талаби бекор қилинади

Ўзбекистондаги олийгоҳларда магистратура ва докторантурага қабул қилишда таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун тил сертификати талаби бекор қилинади. Бу тартиб 2026 йил 10 апрелдаги олий таълимни такомиллаштиришга оид президент фармонида белгиланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур фармон матнидан парчалар эълон қилди

Бундан деярли икки йил илгари вазирлик мазкур тартибни жорий этиш устида ишланаётганини билдирганди. Ўшанда масъуллар айрим соҳаларга тил сертификат талаби бир поғона туширилишини ҳам таъкидлаган. Жумладан, маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби соддалаштирилиши айтилган.

Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланиши маълум қилинган.

Фармондаги бошқа янгиликлар 
Президент фармонида олий таълим соҳасида яна қатор ўзгаришлар қилиниши назарда тутилган. Хусусан, 2027 йил 1 январдан бошлаб олий таълим ташкилотлари миллий рейтингдаги натижаларига қараб молиявий рағбатлантирилади. Рейтинг талабалар сони устувор бўлган йўналишлар асосида тоифа гуруҳларига ажратилган ҳолда юритилади.

Академик, илмий ва халқаро фаолияти, рақамлаштириш даражаси ва битирувчилар бандлиги кўрсаткичлари бўйича баҳоланади. Рейтинг натижаларига кўра, ҳар бир тоифа гуруҳига мансуб олий таълим ташкилотларининг 20 фоизи 1-даражага, 40 фоиздан 2- ва 3-даражаларга киритилади. Рейтингни юритиш тартиби Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан белгиланади.

Фармонга биноан Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан илмий кластер ташкил этиш лойиҳаси бўйича ўтказиладиган танловда ғолиб бўлган 10 та олийгоҳга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: