USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

135 марта
Энди дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда 2026 йил 14 июлдан кучга кирадиган қонун билан дала четларига экин экмаганлар жаримага тортилиши белгиланди.

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, иккиламчи ижарага олган ижарачилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қонунчиликка мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмагани БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (412 минг сўмдан 1млн 236 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги юқорида келтирилган майдонларда ҳар йили 1 майгача мақбул экин экилмаган ер участкаси ва уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида, электрон шаклда тақдим этиши шартлиги кўзда тутилди. Мазкур ахборотга асосан ер участкасининг мақбул экин экилмаган қисми учун жорий йилги ер солиғи ставкаси 3 баравар миқдорда оширилган ҳолда ҳисобланиши белгиланди.

Қонун депутатлар томонидан 2025 йил 15 июлда қабул қилиниб, Сенат томонидан 31 октябрда маъқулланганди. Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу қонун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан самарали фойдаланишга, аҳолини асосий турдаги маҳсулотлар билан таъминлашга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг февралида кучга кирган қонун билан томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлаши ҳам белгиланганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: