USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳаж – 2026: Маккага кириш тартиби қатъийлаштирилди

162 марта

Ҳаж – 2026: Маккага кириш тартиби қатъийлаштирилди

Манба: EPA
Саудия Арабистони ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида бир қатор чораларни эълон қилди. Бу ҳақда Saudi Press Agency хабар берди.
Май ойининг охирида ҳаж бошланади ва унга икки миллионга яқин зиёратчи ташриф буюриши кутилмоқда. Саудия Ички ишлар вазирлиги зиёратчилар хавфсизлигини ва ҳаж амалларининг осон ўтишини таъминлаш учун қуйидаги чораларни эълон қилди:
Биринчидан, 2026 йил 13 апрелдан бошлаб Маккага киришни истаган аҳоли ваколатли органлардан расмий рухсатнома олиши шарт. Бундай рухсатномага эга бўлмаганлар эса киришга рухсат берилмайди.

Маккада яшаш рухсатномасига эга бўлганлар, ҳаж рухсатномаси борлар ҳамда муқаддас қадамжоларда ишлаш учун электрон рухсат олган шахслар бундан мустасно. Ишлаш рухсатномалари Absher Individuals платформаси ва Muqeem портали орқали олинади.
Иккинчидан, умра визаси билан келганлар учун Саудия Арабистонидан чиқишнинг сўнгги муддати 18 апрель этиб белгиланган.
Учинчидан, Nusuk платформаси орқали умра рухсатномаларини бериш 2026 йил 18 апрелдан 31 майгача Саудия фуқаролари, Форс кўрфази араб давлатлари фуқаролари, мамлакат ичидаги резидентлар ва бошқа турдаги визага эга шахслар учун вақтинча тўхтатилади.
Тўртинчидан, 18 апрелдан бошлаб барча турдаги виза эгаларига Макка шаҳрига кириш ёки унда қолиш тақиқланади. Ҳаж визасига эга бўлганлар эса бундан мустасно.

Вазирлик мазкур қоидаларни бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралар қўлланишини таъкидлади.
Ҳажга боришда фирибгарлардан огоҳ бўлинг
Ўзбекистон мусулмонлари идораси сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этишга оид турли реклама ва эълонлар кўпайгани сабабли фуқароларга мурожаат билан чиқиб, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Норасмий йўллар билан ҳажга бориш, Мино, Арафот ва Муздалифада ибодат қилиш имкониятини бермайди ҳамда қонун бузилиши ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар депортация ва катта миқдорда жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: