USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

449 марта
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини навбатдаги бор ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси якуний баёнотида қайд этилди.

Ҳужжатда тартибга солинадиган нархларнинг босқичма-босқич оширилиши инфляция хавфларини юмшатиши таъкидланган.

2025 йил 31 мартда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ҳар йили индексация қилишнинг янги тартиби амал қилади. Унга кўра, тарифлар ҳар йили 1 майдан инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда, аммо 10 фоиздан ошмаган миқдорда қайта кўриб чиқилади.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил якунларида йиллик инфляция 9,8 фоиздан 7,3 фоизга тушган. 2026 йил 1 апрель ҳолатига бу кўрсаткич 7,1 фоизни ташкил этиб, сўнгги йиллардаги энг паст даражалардан бири сифатида қайд этилган.

Шу боис амалдаги тартибга кўра, тарифлар 1 майдан бошлаб айнан инфляцияга яқин миқдорда оширилиши мумкин. Айни пайтда, айрим манбаларга кўра, индексацияни 10 фоиздан юқори даражада белгилаш варианти ҳам муҳокама қилинган, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Маълумот учун, электр энергияси ва газ тарифлари 2024 йил 1 майдан бир неча йиллик танаффусдан сўнг оширилган эди. Орадан бир йил ўтиб, 2025 йил 1 майдан яна қайта кўтарилган.

Шу билан бирга, тарифлар оширилганига қарамай, давлат томонидан энергетика соҳасини субсидиялаш давом этмоқда. Хусусан, ўтган йили UzGasTrade компанияси ички бозордаги зарарларни қоплаш учун бюджетдан 7 трлн сўм, “Ўзэнергосотиш” эса 500 млрд сўм маблағ олган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: