USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ хорижликларга Claude’нинг энг кучли моделларидан фойдаланишни тақиқлади

52 марта
АҚШ хорижликларга Claude’нинг энг кучли моделларидан фойдаланишни тақиқлади

АҚШ ҳукумати Anthropic компанияси зиммасига ўз хорижий фойдаланувчилари учун Claude’нинг энг кучли СИ моделларидан фойдаланишни ёпиш мажбуриятини юклади. Компания Қўшма Штатлар ичидаги ва ташқаридаги барча фойдаланувчилар, жумладан, Anthropic’нинг хорижлик ходимлари учун ҳам ушбу имкониятни чеклаб қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

“Мазкур фармойиш натижасида биз талаблар ижросини таъминлаш мақсадида барча мижозларимиз учун Fable 5 ва Mythos 5 моделларидан фойдаланишни тўсатдан ўчириб қўйишга мажбур бўлдик”, дейилади компания баёнотида.

Мамлакат расмийлари хавфсизлик органларининг талабларини важ қилиб кўрсатган, бироқ фармойишда эҳтимолий таҳдидлар ҳақида аниқ тафсилотлар берилмаган. Anthropic маълумотларига кўра, ҳукумат Fable 5 моделини бузиб кириш усулидан хабар топган. Компания ушбу конкрет бузиб кириш усулини ўрганиб чиқиб, кичик заифликларни аниқлаган, бироқ бундай камчиликлар бошқа оммавий моделларда ҳам мавжудлигини таъкидлаган.

“Fable модели ишга туширилишидан олдинги бир неча ҳафта давомида Anthropic компанияси АҚШ ҳукумати, Буюк Британиянинг AISI институти, кўплаб хусусий учинчи томон ташкилотлари ва ички жамоалар билан ҳамкорликда ишлаб, Fable хавфсизлик тизимларини текшириш учун умумий ҳисобда минглаб соат вақт сарфлади. Ушбу тестлар Fable ҳимоя тизимлари илгари фойдаланилган ҳар қандай моделникидан сезиларли даражада самаралироқ эканлигини кўрсатди. Бизнинг тахминимизча, ҳозирги вақтда бирорта ҳам модел яратувчиси учун жейлбрейкдан (ҳимояни айланиб ўтишдан) мукаммал ҳимояланишнинг имкони йўқ”, деб қайд этган Anthropic.

Компания ҳукумат талабини бажарган, бироқ потенциал заифликнинг аниқланиши юз миллионлаб одамлар учун тақдим этилган тижорат моделини чақириб олишга асос деб топилганига ўз норозилигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой расмийлари Пекин томонидан мамлакат учун стратегик жиҳатдан муҳим деб ҳисобланадиган мутахассисларнинг чет элга чиқишини тақиқлаш амалиётини хусусий компанияларга ҳам татбиқ эта бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: