USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда 310 минг аҳоли марказлашган сув таъминотига уланади

55 марта
Ўзбекистонда 310 минг аҳоли марказлашган сув таъминотига уланади

Ўзбекистонда илк бор 310 минг аҳоли марказлашган сув таъминотига уланади. Бу ҳақда кеча, 20 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган ичимлик ва оқова сув хизматларини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотда сўз боради.

Қайд этилишича, тақдимотда ҳудудлардаги энг долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилган аниқ вазифалар кўрсатиб ўтилган. Жумладан, 513 та маҳаллага марказлашган ичимлик сувини олиб бориш, яна 3 мингта маҳаллада таъминот сифатини яхшилаш зарурлиги таъкидланган.

Ичимлик сувини хонадонгача етказиш ишларини тўлиқ якунлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда 232 мингта сув колонкаси ўрнига тармоқларни бевосита уйларгача тортиш кўзда тутилган.

Йил якунига қадар умумий қиймати 600 миллион долларлик ишлар амалга оширилади. Уларнинг доирасида 1,6 минг километр ичимлик суви ва 387 километр канализация тармоғи, 80 та сув ҳамда 29 та оқова сув иншооти қурилади.

Натижада 107 та маҳалладаги 310 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади, 453 та маҳаллада истиқомат қилувчи 2,5 миллион аҳоли учун сув таъминоти яхшиланади.

Қашқадарё вилоятида “Ҳисорак” сув омборидан ичимлик суви олиб келиш лойиҳасини жадаллаштириш вазифаси қўйилган. Қиймати 217 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа Қамаши, Ғузор ва Қарши туманлари ҳамда Қарши шаҳридаги 1,1 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш имконини беради.

Мутасаддиларга лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари экспертизасини қисқа муддатда якунлаш ва молиялаштириш манбасини аниқлаш топширилган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ичимлик суви қамрови 90 фоизга етказилиши ва бунинг учун яна 1,3 млрд доллар жалб қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: