USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Покистон ҳам Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

42 марта
Покистон ҳам Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатдаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Мудассир Типунинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, Стратегик ҳамкорлик кенгаши доирасидаги механизмларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришни устувор вазифалар сифатида қайд этган.

Учрашув якунида Бахтиёр Саидов янги элчига Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақият тилаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги мазмун билан бойитиш йўлида яқин ва самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 июль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев фармони билан Ерали Туғжанов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзиянинг мамлакатдаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Рафеда бинти Абдул Азизнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: