USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

27 марта
Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Хитой барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилган.

Билдирилишича, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми изчил ўсмоқда, Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма лойиҳалар ва корхоналар сони ортиб бормоқда.

Парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор берилган.

Олий ва касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, мамлакатда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги таъкидланган.

Учрашув якунида томонлар парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: