USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Орзуларимдан бири амалга ошди – Президент

391 марта
Орзуларимдан бири амалга ошди – Президент

Бугун, 18 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Қорадaryo устидан ўтувчи кўприк қурилиши жараёни билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йирик иншоот транспорт оқимини самарали ташкил этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни камайтиришга қаратилган. Янги кўприк барпо этилаётган “Ширин” массивини Самарқанд шаҳри ҳамда халқаро аэропорт билан боғлайди.

Лойиҳа қиймати 310 миллиард сўм бўлган кўприкнинг узунлиги 780 метр, кенглиги 29,8 метрни ташкил этади. Иншоотнинг баландлиги 2 метр бўлиб, қатнов қисми тўрт тасма учун мўлжалланган. Кўприк кунига 25 мингтагача транспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Янги кўприк фойдаланишга топширилгач, Ширин шаҳарчасидан Самарқанд марказигача бўлган масофа 23 километрдан 4 километрга қисқаради. Шунингдек, йўлга кетадиган вақт ҳам камаяди.

Давлат раҳбарига лойиҳанинг техник ечимлари ва транспорт оқимини бошқариш имкониятлари ҳақида ахборот берилган.

Шу ерда Президент фаоллар билан суҳбатлашган.

“2016 йилда Ўзбекистонга бор-йўғи 1 миллион 200 минг турист келарди. Ҳозир Самарқанднинг ўзига бир йилда 5 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Қачон биз бундай натижаларни тасаввур қилардик? Албатта, бугун дунё рақобат асосида ривожланяпти. Биз ҳам бу рақобатда ўз ўрнимизни мустаҳкамлашимиз керак.

Лойиҳаларни тўғри ишлаб чиқсак, логистикани оқилона ташкил этсак, харажатларни қисқартамиз, одамларимизнинг узоғини яқин қиламиз. Ахир бу шаҳар одамлар учун-ку!

Мана шу кўприк менинг орзуларимдан бири эди. Бугун бу орзу рўёбга чиқди”, деди Президент.

Давлат раҳбари шаҳар одамлар учун хизмат қилиши кераклиги ҳақидаги фикрини давом эттириб, ҳар бир инсоннинг халқ ва юрт олдидаги масъулиятига тўхталган.

“Мен кечаги нутқимда ҳам “ўз”, “ўзимиз”, “ўзлигимиз”, “ўзимизники” деган сўзларга қайта-қайта урғу бердим. “Мен ўзбекистонликман, халқим учун ҳаракат қиламан, халқим учун ўқийман, эртанги куним учун изланаман” деган ғоялар руҳида яшашимиз керак”, деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: