USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Марс ноёб ракурсдан суратга олинди

67 марта

Марс ноёб ракурсдан суратга олинди

NASA’нинг Psyche космик аппарати Марснинг камдан кам учрайдиган ракурсдаги суратларини олди. Аппарат Қизил сайёра яқинидан учиб ўтиш вақтида унинг яримой шаклидаги кўриниши, жанубий қутб ҳудуди ҳамда чанг бўронларини тасвирга олган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, Psyche аппарати 2023 йил октябрь ойида учирилган бўлиб, у Марс ва Юпитер оралиғидаги астероид камарида жойлашган 16 Psyche астероидига йўл олган. Олимлар ушбу астероид оддий космик жисм эмас, балки миллиардлаб йиллар аввал шаклланган қадимий сайёра ядросининг бир қисми бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Жорий йилнинг 15 май куни аппарат Марс юзасига қарийб 4600 километр масофагача яқинлашган. Шу пайтда сайёранинг тортиш кучи фойдаланилган. NASA мутахассисларига кўра, бу усул аппарат тезлигини ошириб, уни астероид томон керакли йўналишга буришга ёрдам берган. Марс Psyche аппаратига соатига қарийб 1600 километр қўшимча тезлик берган.

Миссия давомида аппаратдаги барча илмий асбоб-ускуналар ва камералар ишга туширилган. Бу эса олимларга асосий миссия олдидан ускуналарни синовдан ўтказиш имконини берган. Олинган суратларда Марснинг кундузги ва тунги қисмлари, жанубий қутб атрофи ҳамда кратерлар устида ҳаракатланаётган чанг изларини кўриш мумкин.

Миссиянинг тасвирлаш тизими раҳбари Жим Беллга кўра, аппарат Марсга юқори бурчак остида яқинлашгани сабабли сайёранинг одатда кам учрайдиган кўринишлари тасвирга туширилган. Унга кўра, айниқса Марснинг яримой шаклидаги манзараси илмий жиҳатдан ҳам, визуал томондан ҳам катта аҳамиятга эга бўлган.

Мутахассислар ушбу яқинлашувни “машқ парвози” деб атамоқда. Сабаби, аппарат астероидга етиб боргач ҳам худди шундай усулда кузатув ва тасвирга олиш ишларини амалга оширади. Ҳозирча миссия давомида минглаб суратлар олингани айтилмоқда.

NASA маълумотига кўра, Psyche аппарати 2029 йилда астероидга етиб боради. Шундан сўнг у астероид орбитасига кириб, турли баландликларда ҳаракатланиб, унинг юзаси ва таркибини ўрганади.

Агар олимларнинг тахмини тасдиқланса ва 16 Psyche ҳақиқатдан ҳам қадимий сайёра ядроси экани аниқланса, бу инсониятга Ер, Марс ва бошқа сайёраларнинг ички тузилиши қандай шаклланганини яхшироқ тушуниш имконини бериши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: