USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон 16 ёшгача бўлганлар учун Instagram ва TikTok’ни чекламоқчи

28 марта
Қозоғистон 16 ёшгача бўлганлар учун Instagram ва TikTok’ни чекламоқчи

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Мамлакат ҳукумати тегишли қонунчилик нормаларини ишлаб чиқмоқда ва бу ташаббус яқин вақтларда парламент муҳокамасига киритилиши мумкин.

Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қонунчиликка киритилиши режалаштирилаётган тузатишлар пакети аллақачон шакллантирилган бўлиб, унда болаларнинг онлайн платформаларга киришини чеклашга қаратилган нормалар мавжуд.

“16 ёшгача бўлган болаларнинг рўйхатдан ўтишини чеклаш ҳақидаги норма муҳокама қилинмоқда. Ҳозирча механизмлар тўлиқ келишилмаган, аммо биз бу нормани қонунчиликка киритиш устида ишлаяпмиз”, деди Кочетов.

Унинг таъкидлашича, ҳужжат ҳозирча парламентга киритилмаган ва давлат органлари билан келишиш босқичида турибди. Қонун лойиҳасида нафақат ижтимоий тармоқлар, балки онлайн-психологлар ва интернет-коучлар фаолиятини тартибга солишга оид нормалар ҳам мавжуд.
Қозоғистон расмийлари ижтимоий тармоқларга ёш бўйича чеклов жорий этишни халқаро тенденция деб баҳоламоқда. Кочетовнинг айтишича, бу борада Австралия биринчи давлатлардан бири бўлган ва ҳозирда Европа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш ташаббуслар фаол муҳокама қилинмоқда.

“Европанинг бир қатор давлатлари бу масалани қонунчилик даражасида кўриб чиқяпти. Европарламент ҳам миллий қонунчиликка бундай нормаларни киритишни тавсия қилган”, деган вазир ўринбосари.

Бироқ амалдорнинг тан олишича, асосий муаммо тақиқни амалда қандай ишлатиш масаласи. Хусусан, Австралия тажрибаси кутилган натижани бермаган. У ерда ёшни текшириш учун юзни сканерлаш тизими жорий қилинган бўлса-да, болалар ота-оналарининг аккаунтларидан фойдаланишни бошлаган.
“Биз ҳозирча қайси механизм энг самарали бўлишини аниқ билмаймиз”, деган Кочетов.

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб болаларни ижтимоий тармоқлар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган чекловлар кучаймоқда. Австралияда 2025 йил декабридан 16 ёшгача бўлганлар учун қатор ижтимоий платформаларга кириш чекланган.

Буюк Британия ҳукумати ҳам 2026 йил бошида болаларни интернет таъсиридан ҳимоя қилиш чораларини кўриб чиқаётганини маълум қилган. Испания бош вазири Педро Санчес 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббусини илгари сурган бўлса, Германияда ҳам ёш чекловини жорий этиш бўйича баҳслар кучайган.

Норвегия 2026 йил охиригача бу масала бўйича қонун лойиҳасини парламентга киритишни режалаштирмоқда. Туркия эса апрель ойида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чекловчи қонунни қабул қилди. Франция ва Озарбайжонда ҳам шунга ўхшаш ташаббуслар муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: