USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сергей Токов: "Ёш рақибнинг катталарга қарши ўйнашдан қўрқмагани менга ёқди"

145 марта

Сергей Токов: "Ёш рақибнинг катталарга қарши ўйнашдан қўрқмагани менга ёқди"

Ўзбекистон кубоги "F" гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Қорақалпоғистон ФА” — “Хоразм” (3:6) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Токов матбуот анжмунида иштирок этди.

– Учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
– Ўйин жуда қизиқарли ўтди, энг асосийси – мухлислар хурсанд, кўплаб голлар урилди, чиройли голлар бўлди. Кўпроқ гол урмоқчи эдик, лекин... кимдир ўйинга руҳий томондан тўлиқ тайёр бўлмаган кўринади. Ёш йигитларни майдонга туширдик, уларда вазиятлар жуда кўп бўлди, аммо бу вазиятларни голга айлантириш учун ҳозирча маҳорат етишмаётгани кўриниб турибди.

Умуман олганда, барчани биринчи ярим йиллик якуни билан табрикламоқчиман. Даврани ғалаба билан якунладик, бу ҳам жуда яхши. Энг муҳими, бу ўйиндаги асосий вазифамиз мухлисларни хурсанд қилиш эди. Гол уришга ҳам, ўтказиб юборишга ҳам улгурдик. Мен ўйлайманки, энг асосийси – мухлислар ўйиндан мамнун. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. 


– Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

– Рақиб – ёш йигитлар, уларда иштиёқ юқори эканлиги кўриниб турибди. Умуман олганда, катталар жамоасига қарши ўйнашдан қўрқмаганликлари менга ёқди. Улар чиройли голлар уришди. Қанот вингери, йигирманчи рақам, жуда тезкор ва тиришқоқ йигит экан. Аслида, қаршилик кўрсата оладиган бундай жамоаларга қарши ўйнаш янада қизиқроқ. Ўйлайманки, бу мухлисларга ҳам қувониш учун қандайдир туртки беради, мухлислар рақибнинг муносиб қаршилик кўрсатишини барибир яхши кўришади. Рақиб муносиб ўйин кўрсатди, уларга ҳам омад тилайман. Улар ўзларининг Биринчи лигасида бежизга пешқадам эмаслар. Мураббийларига ҳам қойил, йигитларни руҳий томондан яхши тайёрлаётгани билиниб турибди, йигитлар ҳам иродали экан. Уларга фақат омад тилаймиз.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: