USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади

177 марта

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади

Энди докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади ва диссертация ҳимоясидаги ортиқча қоғозбозликнинг ярми бекор қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишиши чоғида сўз борди.

Маълум қилинишича, тақдимотда юқори салоҳиятли илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистоннинг узоқ муддатли илмий-технологик ривожланиши учун устувор ҳисобланган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия, озиқ-овқат хавфсизлиги, тиббиёт, сув ресурслари, янги материаллар ҳамда сейсмология каби соҳалар бўйича илмий кадрлар тайёрлашда изланувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф қилинган.

Бунда устувор йўналишлардаги докторантлар стипендиясини 1,7 баробарга ошириш ҳамда илмий тадқиқотларда зарур бўлган асбоб-ускуна ва реагентлар хариди учун ҳар йили қўшимча маблағ ажратиб бориш назарда тутилмоқда.


Шунингдек, илмий раҳбарлар масъулияти ва уларни рағбатлантириш механизмларини кучайтириш таклиф қилинган. Эндиликда муваффақиятли ҳимоя қилинган диссертациялар бўйича илмий раҳбарларнинг халқаро илмий фаоллик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда натижага йўналтирилган рағбатлантириш тизимини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Яна бир муҳим йўналишлардан бири – Олий аттестация комиссияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича янги ёндашувлар таклиф этилган.

Бунда Олий аттестация комиссия фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш, илмий кенгашлар масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, илмий даража бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш таклиф қилинган.

Хусусан, ҳозирги кунда диссертация ҳимояси жараёнида амал қилаётган тартиб-таомилларнинг 50 фоизи рақамлаштириш ҳисобидан қисқартирилади.
Мазкур жараёнда кўп сонли ҳужжатларни чоп этиш, авторефератларни катта миқдорда тайёрлаш ҳамда диссертацияларни такроран муҳокама қилиш билан боғлиқ ортиқча талаблар бекор қилиниши назарда тутилмоқда. Бу эса изланувчилар учун қулайлик яратиш, вақт ва маблағ сарфини камайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, илм-фан ва иқтисодиётнинг реал сектори интеграциясини кучайтириш мақсадида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида олишни назарда тутувчи “Лойиҳа доирасида илмий даража” ҳамда “Амалий докторантура” дастурларини йўлга қўйиш таклиф қилинган.

Ушбу ёндашувлар доирасида докторлик тадқиқотлари ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг амалий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Бунда илмий изланишлар реал сектор корхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилиб, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, илмий лойиҳаларни молиялаштириш ва саралаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Жараёнга халқаро экспертларни жалб қилиш, замонавий рақамли технологиялар асосида лойиҳаларни баҳолаш тизимини жорий қилиш ҳамда илмий тадқиқотларни молиялаштиришда шаффофлик ва самарадорликни ошириш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, илмий фаолликнинг юқори ўсиш суръатлари тадқиқот сифати, академик ҳалоллик ва ички илмий назорат механизмларини янада кучайтиришни талаб этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: