USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

127 марта

Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?


Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий, жамоат ва дин арбобларидан табрик мактублари келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг
кўп миллатли халқига самимий ҳурмат-эҳтиром изҳор этиб, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиламоқда, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, барқарор тараққиётга эришиш, инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини бундан буён ҳам мустаҳкамлашга қатъий интилишларини таъкидламоқда.


Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
  • Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев;
  • Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
  • Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
  • Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
  • Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
  • Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;
  • Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон;
  • Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
  • Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Кувайт амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
  • Кувайт валиаҳди Шайх Сабоҳ ал-Ҳолид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;
  • Иордания подшоҳи Абдулла II;
  • Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ;
  • Баҳрайн подшоҳи Ҳамад бин Исо Ол Халифа;
  • Жазоир президенти Абдулмажид Таббун;
  • Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;
  • Саудия Арабистони давлат вазири, Вазирлар Кенгаши аъзоси Турки бин Муҳаммад бин Фаҳд бин Абдулазиз Ол Сауд;
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
  • Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
  • Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода.
Қутловлар келиши давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: