USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трансмиллий жиноий уюшманинг Ўзбекистондаги ташкилотчиси ушланди

554 марта

Трансмиллий жиноий уюшманинг Ўзбекистондаги ташкилотчиси ушланди


Тошкент ва Наманган вилоятларида трансмиллий жиноий уюшма аъзолари томонидан 26 килодан ортиқ бўлган гиёҳвандлик воситалари контрабанда йўли билан олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида қўшни давлатлар орқали трансмиллий жиноий уюшма аъзолари томонидан катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари контрабанда йўли билан олиб кирилишига чек қўйилиб, минглаб фуқаролар заҳарланиши олди олинди.


Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида 1989 йилда туғилган икки нафар фуқаро ўзларига тегишли автомашинада “Қирғизовул” маҳалла ҳудудига келиб, дала майдонига кўмилган 21,5 килограмм гашиш, опий ва метамфетам гиёҳвандлик воситаларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: