USD: 12,054 so'm EUR: 13,932 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,150 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,282 so'm USD: 12,054 so'm EUR: 13,932 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,150 so'm CNY: 1,778 so'm KZT: 25 so'm TRY: 261 so'm AED: 3,282 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фанини ўқитиш йўлга қўйилади

38 марта

Олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фанини ўқитиш йўлга қўйилади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни бизнес юритиш учун мавжуд имкониятлар билан таништириш мақсадида барча олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фанини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 8 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган мамлакат олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш юзасидан тақдимотда сўз боради.

Қайд этилишича, шу билан бирга, олийгоҳларда талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ташкил этиладиган спин-офф корхоналарига талабаларни жалб этиш, кафедраларнинг тегишли тармоқ корхоналарида филиалларини очиш, битирув лойиҳалари ҳимоясини иш берувчи корхоналарда ўтказишни кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланган.

Аниқ буюртма, мослашувчан дастурлар асосида кадрлар тайёрлашга қаратилган мақсадли дуал таълим шаклини ҳам йўлга қўйиш ташаббуси билдирилган.
Бунда талабгорларни дастурга қабул қилиш, тўлов-контракт миқдорини белгилаш иш берувчи ҳамда олийгоҳ ўртасида ўзаро келишувга кўра амалга оширилиб, буюртмачи талаба ўқишни тамомлаганидан сўнг уни иш билан таъминлашга кафолат беради.
Таклиф қилинган чора-тадбирлар ижросини сифатли ташкил этишда олийгоҳлар раҳбариятининг масъулиятини ошириш, уларнинг “KPI” кўрсаткичларида битирувчи бандлигининг таъминланганини асосий мезон сифатида белгилаш зарурлиги қайд этилган.
Президент мутасаддиларга битирувчилар билан ишлашни самарали ташкил этиш, билдирилган ташаббусларни пухта ишлаб чиқиш, қўшимча иш ўринларини яратишда барча имкониятларни сафарбар этиш юзасидан топшириқлар берган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: