USD: 12,014 so'm EUR: 13,859 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,059 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,859 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,059 so'm CNY: 1,773 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди 16 ёшга тўлган ўғил болалар маълумоти автоматик ҳарбий ҳисобга ўтади

68 марта

Энди 16 ёшга тўлган ўғил болалар маълумоти автоматик ҳарбий ҳисобга ўтади

Ўзбекистонда 16 ёшга тўлган ва ID-карта олган ўғил болалар тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан олиниб, уларни автоматик тарзда ҳарбий ҳисобга қўйиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов “Ахборот 24” дастурида маълум қилди.

Кеча, 8 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот билан танишган. Тақдимотда мудофаа ишлари органлари фаолиятига “ноль бюрократия” тамойилини жорий қилиш мақсадида ҳарбий ҳисобга олиш, тиббий ва чақирув комиссияларини рақамлаштириш бўйича таклифлар маъруза қилинган. 

Унга кўра, 16 ёшга тўлган ва ID-карта олган ўғил болалар тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан олиниб, уларни автоматик тарзда ҳарбий ҳисобга қўйиш тартибини жорий этилиши назарда тутилмоқда. 
Шу билан бирга, мудофаа ишлар бўлимларида тиббий комиссиядан ўтиш тартиби бекор қилиниб, барча тиббий кўрик тадбирларини туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида амалга ошириш режа қилинмоқда. 
Мудофаа вазирига кўра, ушбу таклифларни амалиётга татбиқ этилиши натижасида фуқароларга шаффоф, рақамли хизматлар кўрсатилиб, ортиқча бюрократия ва оворагарчиликларга чек қўйилади. 

Президент барча таклифларни маъқуллаб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан бир қатор топшириқлар белгилаб берган. 


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: