USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm USD: 12,086 so'm EUR: 13,871 so'm RUB: 165 so'm GBP: 16,002 so'm CNY: 1,786 so'm KZT: 25 so'm TRY: 260 so'm AED: 3,291 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ вице-президенти Эрон билан музокаралар учун сафарини бекор қилди

59 марта
АҚШ вице-президенти Эрон билан музокаралар учун сафарини бекор қилди
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан тинчлик келишувини амалга ошириш бўйича музокараларни бошлаш мақсадида Швейцарияга режалаштирилган сафарини бекор қилди. Бу ҳақда Оқ уй вакили маълум қилди.

Аввалроқ, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида урушни тугатишга қаратилган “Исломобод меморандуми” деб номланган 14 банддан иборат келишув имзоланган эди. АҚШ расмийлари келишувни расман тасдиқлаш маросими Женева шаҳрида ўтказилишини билдирганди. Бироқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги икки давлат президенти ҳужжатни аллақачон имзолаганини таъкидлаб, қўшимча маросим зарур эмаслигини маълум қилган.

Қайд этилишича, Швейцария ҳукумати Вэнснинг Женевага сафарини бекор қилганидан кейин АҚШ ва Эрон ўртасида Яқин Шарқдаги можарога барҳам бериш бўйича режалаштирилган музокаралар бўлиб ўтмаслигини маълум қилган. Бироқ бу қарор сабабларига изоҳ бермаган.

Маълумот учун, музокаралар бугун 19 июнь куни Швейцариянинг Бюргеншток курортида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Эрон келишув доирасидаги сулҳ муддати яна камида 60 кунга узайтирилганидан кейин техник музокараларни бошлашга тайёр эканини билдирган эди. Бироқ “Tasnim” агентлигига кўра, Теҳрон навбатдаги музокаралар бошланишидан олдин АҚШ томонидан келишувнинг амалий ижросига доир аниқ қадамларни кўришни истамоқда.
Шунингдек, Эрон делегациясининг Женевага бориши ҳали расман тасдиқланмагани ҳам қайд этилган.

Оқ уй баёнотига кўра, Вэнс ва АҚШ делегацияси музокаралар режасининг тўлиқ келишиб олиниши билан сафарга чиқишга тайёр бўлган. Бироқ музокараларни ташкил этиш жараёни мураккаб ва доим ҳам олдиндан аниқ бўлмаслиги таъкидланган.
Эрон ҳукумати ҳозирча мазкур қарор юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Таҳлилчиларга кўра, маросим ва музокаралар атрофидаги дипломатик келишмовчиликлар минтақадаги можарога узоқ муддатли ечим топиш масаласи ҳануз ноаниқлигича қолаётганини кўрсатмоқда. Уруш оқибатида камида 7 минг киши ҳалок бўлган, энергетика бозорларида нархлар кескин ошган ва жаҳон молия бозорларида беқарорлик юзага келган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: