USD: 11,898 so'm ▲ EUR: 13,336 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,737 so'm ▲ CNY: 1,778 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,240 so'm ▲ USD: 11,898 so'm ▲ EUR: 13,336 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,737 so'm ▲ CNY: 1,778 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,240 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Олқиш ва уят орасида: биз блогерни эмас, ўзимизни кўрсатдик

190 марта
Олқиш ва уят орасида: биз блогерни эмас, ўзимизни кўрсатдик

Дунёдаги энг машҳур ютубер MrBeast Ўзбекистонга келди. Унинг ташрифи мамлакат туризмини дунёга танитиш учун катта имконият сифатида тақдим этилди. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда бошқа манзара кўзга ташланди: бир-бирини итариб, бир-бирининг устига чиқиб, битта машина ортидан югураётган оломон.

Бундай қизиқишни ҳатто MrBeastнинг ўзи ҳам кам кўрган бўлса керак. Лекин савол туғилади: бу самимий меҳр-муҳаббатми ёки ўзимизни йўқотиб қўйишми?
Четдан қараганда

Биз бу кадрларни ичкаридан туриб «қизиқиш», «ҳаяжон» деб оқлашимиз мумкин. Аммо уларни миллионлаб хорижлик томошабин ҳам кўради. Улар учун бу видеолар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ёки меҳмондўстлигини эмас, балки битта одамни кўриш учун ўз қадр-қимматини унутган оломонни кўрсатади. Туризм имижини кўтариш учун уюштирилган ташриф шу тариқа тескари таъсир қилиши мумкин.
Энг ачинарлиси — бундай тўполонда кимдир йиқилиши, болалар оёқ остида қолиши, машина ғилдираги остига тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Битта селфи ёки бир сонияли кўриниш инсон соғлиғига арзимайди.

Хоразмда такрорланмасин

Айтилишича, машҳур блогер Хоразмга ҳам келиши мумкин. Агар бу рост бўлса, Хива ва Урганч кўчаларида ҳам шундай манзара такрорланмаслиги керак. Хоразм азалдан меҳмондўстлиги, вазминлиги ва маданияти билан танилган юрт. Меҳмонни ҳурмат билан кутиб олиш бошқа, унинг ортидан оломон бўлиб югуриш бошқа.

— ота-оналар фарзандларини хавфли тўполонлардан эҳтиёт қилиши;
— ташкилотчилар ва тегишли идоралар оммавий тўпланишлар хавфсизлигини олдиндан режалаштириши;
— ёшлар эса «трендда бўлиш» ва «бир кадр олиш» учун ўз обрўси ва соғлиғини хавф остига қўймаслиги лозим.

Дунё бизни қандай кўриши бизнинг ўзимизга боғлиқ. MrBeast бир-икки кун бўлиб кетади, аммо унинг камерасида қолган кадрлар йиллар давомида миллионлаб одамлар томонидан томоша қилинади. Ўша кадрларда биз маданиятли, меҳмондўст ва ўз қадрини биладиган халқ сифатида қолайлик.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: