USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Туркияда латифа ортидан миллиардерга қарши тергов бошланди

205 марта

Туркияда латифа ортидан миллиардерга қарши тергов бошланди

Туркиянинг Измир шаҳри Бош прокуратураси курдлар ҳақида латифа айтган P.K. исм-шарифли тадбиркорга нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 
“Тадбиркор P.K. томонидан айтилган фикрлар юзасидан Измир бош прокуратураси томонидан Туркия Жиноят кодексининг 216-моддасида назарда тутилган жиноят – аҳолининг бир қисмини ижтимоий келиб чиқиши, ирқи, дини, мазҳаби, жинси ёки ҳудудий фарқлари белгиларига кўра оммавий равишда таҳқирлаш факти бўйича тергов ҳаракатлари бошланди”, дейилади назорат органи баёнотида.
“Haberler” нашрининг маълумотларига кўра, гап Туркиянинг йирик “Koç Holding” конгломерати фахрий раиси Мустафо Раҳми Коч ҳақида кетмоқда. У Измирнинг Балчова туманидаги шифохонанинг очилиш маросимида курд аёли ҳақида латифа айтиб берган. Ҳазил аёл жинси ва курд этносига мансублик, шунингдек, шифокорлик сири мавзусига асосланган бўлган.

Нутқдан олинган парча ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамият ва сиёсий доираларнинг кескин реакциясига сабаб бўлган. Шундан сўнг Коч ҳеч кимни ҳақорат қилиш нияти бўлмаганини билдириб, узр сўраган.


Ижтимоий тармоқлардаги танқидлар, шунингдек, тадбирда иштирок этган Туркиянинг собиқ бош вазири Бинали Йилдиримга ҳам қаратилган. Фойдаланувчилар Кочнинг нутқи пайтида унинг кулиб тургани акс этган кадрларга эътибор қаратган.

Тадбиркорнинг очилиш маросимидаги чиқиши акс этган видеога Туркия Адлия вазири Акин Гурлек ҳам муносабат билдирган.
“Адолат тарозиси кимнингдир бойлиги, унвони ёки мавқеига боғлиқ эмас. Бу каби сўзларнинг “ҳазил” ёки юмор ниқоби остида айтилиши аёлларимизга ва жамиятимизнинг муайян бир қисмига нисбатан қилинган ушбу одобсизликни енгиллаштирмайди”, деб ёзди Гурлек ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида.
Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакили Ўмер Челик ҳам эътиқод, этник келиб чиқиш, маданият, ўзлик ёки жинс белгиларига кўра камситувчи ва таҳқирловчи баёнотларга йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этган.

“Koç Holding” сайтидаги маълумотларга кўра, ушбу конгломерат Туркиядаги энг йириги ҳисобланиб, унинг асосий тармоқлари энергетика, автомобиль саноати, истеъмол товарлари ва молия соҳаларидир. “Koç Holding”нинг умумий даромади мамлакат ЯИМнинг тахминан 7 фоизига тўғри келади, Туркия экспортидаги улуши эса қарийб 8 фоизни ташкил этади.

6 июнь ҳолатига кўра, Мустафо Раҳми Коч 2,4 миллиард доллар бойлиги билан “Forbes” рўйхатида 1761-ўринни эгаллаб турибди. Бир кун ичида унинг бойлиги 21 миллион долларга (0,87 фоиз) камайган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: