USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm USD: 11,989 so'm EUR: 13,815 so'm RUB: 149 so'm GBP: 16,126 so'm CNY: 1,776 so'm KZT: 25 so'm TRY: 252 so'm AED: 3,264 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Австралияда 150 йил олдин ўқиш учун олинган китоб кутубхонага кайтарилди

9 марта
Австралияда 150 йил олдин ўқиш учун олинган китоб кутубхонага кайтарилди

Австралияда тахминан 150 йил олдин ўқиш учун олинган китоб кутубхонага қайтарилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. 

Қайд этилишича, 1858 йилда чоп этилган “Афина қадимий буюмлари” номли китобни бир эркак уйини таъмирлаш чоғида топиб олган. У китобни Киама денгиз бўйи шаҳри кутубхонасига топширган.

“Бизга ҳали ҳеч қачон бунчалик эски нарса қайтариб берилмаган эди”, дейди кутубхона раҳбари Мишель Хадсон.

Унинг сўзларига кўра, китобни топшириш кечиктирилган бутун вақт учун жарима миқдори тахминан 28 минг австралия долларини ташкил этган бўларди. Бу сумма эски тариф – ҳар бир ҳафта учун 3 пенс бўйича ҳисоблаб чиқилган. Ушбу ставка китоб муқовасининг ички томонида кўрсатилган.

Китобхоннинг исмини аниқлашнинг имкони бўлмаган: 1870 йилларга оид китоб бериш журнали сақланиб қолмаган. Кутубхона ходимларининг тахмин қилишича, нашр 1872 йилда кутубхона очилганидан кўп ўтмай йўқолган. Ўша йилларда маст ҳолатдаги ташриф буюрувчиларга китоб берилмаган. Бундан ташқари, оила олиши мумкин бўлган нашрлар сони ўқишни биладиган аъзолар сонига боғлиқ бўлган: ҳар икки саводли оила аъзосига биттадан китоб.

Йиллар давомида сақланган китоб қоғози намликдан зарар кўрган. У энди китобхонларга берилмайди.

“Унинг қайтарилишини яна 150 йил кутишни хоҳламаймиз”, дея ҳазиллашган Хадсон.

Китоб маҳаллий тарихий коллекцияга жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Биринчи жаҳон уруши даврида Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги коллежда ўқиган ва 1916 йилда урушда ҳалок бўлган Леонард Эвбанк исмли мактаб ўқувчиси ижарага олган “Байроннинг шеърлари” китоби кутубхонага қайтарилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: