USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Давлат телеканалининг машҳур журналисти лавозимидан четлатилди

111 марта
Давлат телеканалининг машҳур журналисти лавозимидан четлатилди

Италияда давлатга қарашли RAI телеканали машҳур журналист Сигфридо Рануччини 9 йилдан буён олиб борган “Report” таҳлилий дастури бошловчиси лавозимидан четлатди. Мазкур қарор эса мамлакатда сиёсий баҳсларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Рануччи “Report” дастурини 9 йил давомида бошқариб келган ва у Италиядаги энг машҳур ҳамда таъсирли журналистик текширув дастурларидан бири ҳисобланади. 

“Мен энди “Report” дастурини олиб бормайман, аммо ҳаётимдаги энг муҳим жангни – матбуот эркинлиги учун курашни бошлайман”, деган журналист қарордан сўнг.

Можаро Рануччининг уйи олдида ўтган йил октябрда бомба портлаши билан бошланган. Дастлаб турли сиёсий кучлар журналистни қўллаб-қувватлаган, бироқ шу ойда тадбиркор Валтер Лавитола ҳибсга олиниб, унинг адвокати маълум қилишича, у портлашни буюрганини терговчиларга айтганидан кейин вазият ўзгарган. 

Тергов Рануччи ҳужумдан олдин хабардор бўлганига далил топмаган бўлса-да, ҳукуматни қўлловчи ОАВда унинг сиёсатга кириш олдидан обрўсини ошириш учун ҳужум уюштирилгани ҳақида тахминлар тарқалган.

Журналистнинг четлатилиши матбуот эркинлиги ва RAI’нинг мустақиллиги масаласидаги эски баҳсларни яна кун тартибига олиб чиққан. Марказ-сўл Демократик партия раҳбари Элли Шлейн Рануччини четлатиш ҳамда “Report” дастурини заифлаштириш ўнг қанот ҳукуматининг узоқ вақтдан бери мақсади бўлганини айтган. 

Ҳукумат тарафдори бўлган вице-бош вазир Маттео Сальвини эса қарорни “тўғри” деб атаган, Сенат раиси Иньяцио Ла Русса ҳам уни маъқуллаган. 

RAI қарор яқиндаги можаролар билан боғлиқ эмаслигини, тергов журналистикасини кучайтириш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинганини билдирган. “Report” журналистлари эса қарорни “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атаб, раҳбарият уни бекор қилмаса, таҳририятнинг кўплаб ходимлари ишдан кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиялик ўнг қанот сиёсий шарҳловчи Майло Янопулос АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати томонидан ҳибсга олинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: