USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қариялар уйида даҳшатли ёнғин чиқди. Қурбонлар бор

213 марта
Қариялар уйида даҳшатли ёнғин чиқди. Қурбонлар бор

Чилининг Питруфкен шаҳридаги қариялар уйида юз берган ёнғин оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши турли жароҳатлар ва кучли таъсирланиш ҳолатида шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда “BioBioChile” хабар берди.

 

Қайд этилишича, фожиа кеча, 11 сентябрь куни кечқурун Ла-Араукания ҳудудидаги Питруфкен коммунасида, Вилья Комуйда жойлашган “El Edén” қариялар учун узоқ муддатли парвариш муассасасида содир бўлган. Муассаса S-70 йўлининг 21-километрида жойлашган.

Ёнғинни бартараф этиш учун Вилья Комуй, Питруфкен ҳамда қўшни шаҳарлар ўт ўчирувчилари жалб қилинган. Шунингдек, бир нечта шифохоналарнинг SAMU тез тиббий ёрдам бўлинмалари ҳам воқеа жойига етиб борган.

Ўт ўчирувчилар алангани бартараф этгач, вайроналарни тозалаш ишларига киришган. Дастлаб вайроналар орасидан камида 5 кишининг жасади топилган.

Бироқ воқеа жойига келган прокурор Хорхе Гранадо камида 16 киши ёнғин оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлаган. У ҳодиса жойида Жиноятчилик ва қотилликлар бўйича махсус гуруҳ (ECOH) билан иш олиб борган.

Маълум бўлишича, ёнғин вақтида муассаса ҳудудида жами 26 киши бўлган. Улардан 10 нафари эвакуация қилиниб, айрим жароҳатлар ва кучли таъсирланиш ҳолати билан Питруфкен шифохонасига олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида ёнғин чиқиши оқибатида камида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: