USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп давлатларни Халқаро жиноий суддан чиқишга чақирди

44 марта
Трамп давлатларни Халқаро жиноий суддан чиқишга чақирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп давлатларни Халқаро жиноий суддан зудлик билан чиқишга чақирди, аммо БМТ Бош Ассамблеяси ҳафталигида ҳозирча фақат кичик Тинч океани давлати Науру бу чақириқни қўллаб-қувватлаб, суддан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Трамп жорий йил 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Халқаро жиноий судни ёвуз ва қонундан ташқари ҳаракат қилувчи ташкилот деб атаган ҳамда унга аъзо давлатларни суддан чиқишга чақирганди.

“Мен Халқаро жиноий судга аъзо бўлган барча давлатларни ушбу қонундан ташқари ҳаракат қилувчи ташкилотдан зудлик билан расман чиқишга чақираман”, деган Трамп.

Унинг чақириқлари АҚШнинг Гаагада жойлашган судга қарши босимни кучайтираётган бир пайтга тўғри келди. Вашингтон суд АҚШ ва Исроил каби унинг таъсис шартномаси — Рим статутини ратификация қилмаган давлатлар фуқаролари устидан юрисдикция талаб қилиш орқали ўз ваколатларидан ошиб кетаётганини таъкидламоқда.

Қайд этилишича, бир қатор давлатлар Халқаро жиноий суддан чиқиш масаласини кўриб чиққан бўлса-да, Европа давлатлари, хусусан, судни халқаро адолат тизимининг муҳим қисми сифатида ҳимоя қилмоқда. Рим статутига 125 давлат аъзо ҳисобланади.

Нидерландия Бош вазири Роб Йеттен кеча, 24 сентябрь куни Бош Ассамблеядаги нутқида суд “ҳужум остида” эканини айтган.

“Энг оғир жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка тортишга қандай қилиб қарши бўлиш мумкин? Менимча, бунга фақат битта жавоб бор: Халқаро жиноий судга ва халқаро ҳуқуқий тартибни ҳимоя қиладиган бошқа институтларга қўл теккизманг”, деган Йеттен.

Унинг сўзлари залдаги делегатлар томонидан олқишлар билан кутиб олинган.

“Reuters” суҳбатлашган манбаларга кўра, АҚШ Халқаро жиноий суд ходимларига нисбатан молиявий санкциялар ва виза чекловларини жорий қилган. Шунингдек, Америка расмийлари суднинг ишлаш имкониятларига путур етказиши мумкин бўлган қўшимча санкцияларни тайёрлаган.

Трамп маъмуриятининг Халқаро жиноий судга қарши кампанияси, жумладан, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга нисбатан суд томонидан 2024 йилда берилган ҳибсга олиш ордерлари билан ҳам боғлиқ. Суд Нетаньяху билан бир қаторда ўша вақтдаги Исроил мудофаа вазири ва ҲАМАСнинг ҳарбий қўмондонига ҳам ордер берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Президенти Дональд Трамп БМТдаги нутқида бундан буён АҚШда сунъий интеллект (СИ) “супер интеллект” деб аталишини маълум қилган ва бошқа мамлакатларни ҳам уларнинг таърифига эргашишга чақирганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: