USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Олимлар Сатурн йўлдошида яшай оладиган микроорганизмни топди

51 марта
Олимлар Сатурн йўлдошида яшай оладиган микроорганизмни топди

Немис олимлари Сатурннинг Энцелад йўлдошидаги муз ости океанида айрим микроорганизмлар яшаши мумкинлигини лаборатория тажрибасида кўрсатди. Бу ҳақда DW хабар берди.

Қайд этилишича, Людвиг-Максимилиан номидаги Мюнхен университети (LMU), Регенсбург университети ҳамда Берлин эркин университети тадқиқотчилари Энцаладдаги шароитларни махсус лаборатория камерасида қайта яратган.

Тажриба давомида Ернинг чуқур сувли ҳудудларида яшайдиган архей деб аталувчи бир ҳужайрали микроорганизм ушбу муҳитга жойлаштирилган. Мазкур организм энергия олиш учун водород ва карбонат ангидриддан фойдаланиши мумкин.

Тадқиқот натижаларига кўра, архей моделлаштирилган шароитда ўсишда давом этган ва водороддан фойдаланиб метан ишлаб чиқарган. Водород эса сув ва тоғ жинслари ўртасидаги кимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўлган.

Олимларнинг таъкидлашича, микроорганизм Энцелад муҳитидаги карбонат ангидрид миқдори паст бўлишига мослаша олган ва мавжуд газнинг жуда кам миқдоридан ҳам метаболизми учун фойдалана олган.

“Бизнинг тадқиқотимиз Энцеладда ҳаёт мавжудлигини исботламайди. Бироқ йўлдошнинг асосий геокимёвий хусусиятлари энг қадимги ҳаёт шаклларидан бирига хос моддалар алмашинуви жараёни учун шароит яратиши мумкинлигини кўрсатади”, дея қайд этган тадқиқот муаллифларидан бири, геобиолог Уильям Ўрси.

Олимларнинг фикрича, Энцеладнинг муз қобиғи остида суюқ сувдан иборат океан, унинг тубида эса тошли ядро мавжуд бўлиши мумкин. Шу сабабли Сатурннинг мазкур йўлдоши Ердан ташқарида ҳаёт излаш учун истиқболли объектлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда улкан радиотелескоп ёрдамида олиб борилган чуқур кузатувлар давомида бошқа бир цивилизацияга тегишли бўлиши мумкин бўлган сирли сигнал аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: